Моуриньо шогирдларини кечирмади. “Рома” асосий таркиб ўйинчиларидан воз кеча бошлади!

Жорий мавсумда кутилган ўйинни намойиш қила олмаётган “Рома” таркибида жиддий ўзгаришлар бўлади.

Клуб раҳбарияти асосий таркиб вакилларидан бири Жорден Веретуни ёзда сотиб юборишни мўлжалламоқда. Аслида франциялик ярим ҳимоячига янги шартнома берилиши кутилганди. Айни пайтда 2,5 миллион евро маош олаётган Веретунинг ўйини кескин пасайиб кетганини инобатга олган мутасаддилар унга янги битим бермайдиган бўляпти.

Рим клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача тузилган футболчига Англиянинг бир неча клублари кўз тиккан. Хусусан, “Ньюкасл” хўжайинлари “Нант” тарбияланувчиси учун харажатга тайёр.

Жордан Верету Англия премьер-лигасида ўйнаш тажрибасига эга. У 2015-2017 йиллар давомида “Астон Вилла” шарафини ҳимоя қилган. Бу футболчи Римга келгунга қадар “Нант”, “Сент-Этьен”,  “Фиорентина” клуларида ўйнаган.

Тажрибали ярим ҳимоячи ўтган йилнинг куз ойларида илк бор Франция терма жамоасидан чақирув олди ва иккита ўйинда иштирок этди.

1636584850_roma

Рейнольдс Белгияга кетади

Жорий мавсумда “Рома” сафида атиги 91 дақиқа ўйнаган америкалик ҳимоячи Брайан Рейнольдс Европада қоладиган бўлди.

21 ёшли футболчига Бельгиянинг икки клуби – “Брюгге” ва “Андерлехт” даъвогарлик қилаётган эди. Рим клубига  “Андерлехт” таклифи маъқул келди.

Деярли ҳал бўлган трансфер келишувига кўра, Рейнольдс мавсум охирига қадар бу клубда ижарада ўйнайди. Римликлар бельгияликларга ўйинчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини бермади.

Жозе Моуриньони инончини оқлай олмаган ёш футболчи агар Европадан клуб чиқмаса, АҚШ чемпионатига қайтиб кетишни режалаштираётган эди. Чунки у “Рома”га келгунда қадар “Даллас” клубининг етакчи ўйинчиларидан бири сифатида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлган.

0c31caf2176ec35d6eae0c985fe090b47bf23d34

“Рома” машҳур футболчига оғиз солмоқда

Рим клуби “Арсенал”дан Эйнсли Мэйтленд-Найлсни ижарага олишни уддалаганидан кейин “канонирлар”нинг яна бир ярим ҳимоячиси Гранит Жакани ҳам А Серияга таклиф қилмоқда. Клуб спорт директори Тьягу Пинто “Порту” вакили Сержиу Оливейра трансфери бўйича ишни муваффақиятли уддалади ва энди яна “Арсенал” томон йўл олади.

Аслида Жозе Моуриньо “Рома”ни қабул қилиб олиши билан Гранит Жакани чақирганди, бироқ “бўрилар” бу трансферни уддалай олмади.

Ўтган ёзда Гранит Жака “Арсенал” билан келишувини узайтирган эди. Шунга қарамай, лондонликлар швейцариялик футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бундан Моуриньо унумли фойдаланиб, тажрибали ижрочини ўз шогирдлари сафига қўшиб олмоқчи.

Жака жорий мавсумда Англия премьер-лигасида атиги 10 та учрашувда иштирок этди, бироқ самарали ҳаракатларни амалга ошира олгани йўқ. Тобора асосий таркибдан узоқлашиб бораётган 30 ёшли футболчининг ўзи ҳам кўпроқ ўйин амалиёти илинжида бошқа жамоага ўтишга қарши эмас.

Швейцария терма жамоаси аъзоси “Арсенал”га 2017 йили келган. Унгача Гранит тўрт мавсум давомида Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби шарафини ҳимоя қилган.

5db8a8c6ae5ac9542e3aa4d5

“Интер”нинг таклифи ўтмади

“Интер” мутасаддилари уругвайлик ярим ҳимоячи Матиас Весинони “Рома”га таклиф қилган эди. Римликлар 31 ёшли футболчини трансфер қилишни истамади.

Пойтахт клуби майдон марказига “Порту” вакили Сержиу Оливейрани олиб келишга қарор қилди. Шу боис, римликлар Матиас Весинонинг хизматларига эҳтиёж йўқ, деб ҳисобламоқда. 

Матиас Весино жорий мавсумда 12 маротаба майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.

17711109

Мағлубиятда фақат Шомуродовни айблаш адолатданми, жаноб Моуриньо?

“Рома”нинг янги футболчиси роса мақтанчоқ чиқиб қолди!

Моуриньонинг муаммосини Шомуродов ҳал қилиб беради!

“Рома” катта трансферни уддалади ва янги юлдузнинг дебюти аниқ!

“Рома”да яхши янгилик!

“Рома” тез орада катта трансферни эълон қилади

Янги йилнинг биринчи голини Шомуродов уриши керак ёхуд “Милан” – “Рома” баҳсига оид 11 факт

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ганишер
12/01/2022 08:46
Моуриньони узини.


алмаштириш керак, у қариб саал мийяси айниб қолдиёв,мағлубиятда жамоа эмас, мураббий айбдор,



Минбар

Барча блоглар
×