Моуриньонинг "иштаҳаси" карнай

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Конференциялар лигаси гуруҳ баҳслари олдидан мақсадини аниқ айтди.

- Мен илгари ҳозир мавжуд бўлмаган Еврокубокни ютганман. Бу 1997 йилда бўлган ва ўшанда “Барселона” билан Кубок эгалари кубогини қўлга киритган эдик. Ҳозир мен Конференциялар лигасида ғолиб чиқишни истайман. Мақсадимиз фақат шу соврин эмас. Биз ўзимиз иштирок этаётган учта турнир – миллий чемпионат, Италия кубоги ва Конференциялар лигасида зафар қучишни режалаштирганмиз.

Албатта, А Серия энг устувор мусобақа. Лекин мен жамоа менталитетини тўғри шакллантирмоқчиман. Бизга ҳар бир бўлажак баҳс муҳим, - деди Жозе Моуриньо.

“Рома” УЕФА Конференциялар лигаси гуруҳ босқичидаги биринчи учрашувини 16 сентябрь куни ўз майдонида Болгариянинг ЦСКА клубига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!