Мубин Эргашев

Тожикистонлик мутахассис Мубин Эргашев вақтинча “Истиқлол” клубининг вақтична бош мураббий вазифасига тайинланди. У илгари ҳам ушбу клуб тизимида ишлаган. “Про” мураббийлик лицензиясига эга бўлган Эргашев Осиё Чемпионлар лигаси 1\8 финал доирасида Эроннинг “Персеполис” клубига қарши кечадиган ўйинда “Истиқлол” бош мураббийи вазифасини бажаради.

Эслатиш керакки, Мубин Асрорович Саудия Арабистонида ташкил этилган Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги учрашувларда ҳам “Истиқлол” клубининг вақтинча бош мураббийи вазифасини бажарган, - дея клуб матбуот хизмати хабар берди.

левченко

Оқибатда, кўпчиликда амалдаги бош мураббий Виталий Левченко қаерда, деган савол пайдо бўлди. Натижада Sports.uz мухбири вазиятга ойдинлик киритиш учун Левченко билан боғланди.  

“Ҳа, бунинг учун матбуот анжумани ҳам ташкил этилди. Мен Киевда УЕФАнинг “Про” тоифасидаги мураббийлик лицензиясини олиш учун ўқиётгандим. Шу боис Осиё Чемпионлар лигасида расмий равишда бош мураббий вазифасини бажариш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам махсус матбуот анжумани ташкил этилди. Киевда бўлган пайтда ҳам жамоадаги жараённи назорат қилиб турдим. Шундай экан, расман бу ишдан четлатилганим йўқ. Айни пайтда Душанбедаман ва жамоани ўзим бошқаряпман, ўйинларга тайёрлаяпман ҳамда уларга ўргатяпман. Ишлар шунақа, - деди Виталий Григорьевич.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь куни Душанбеда Осиё Чемпионлар лигаси 1\8 финал доирасида “Истиқлол” Эроннинг “Персеполис” клубини қабул қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
12/09/2021 20:54
Shu murabbiyni Navbahormi Qizilqumgami olin kelish kerak Balkim Buxorogami

Минбар

Барча блоглар