Мурод Хонтўраев вафот этди

ММА жангчиси, Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб, вафот этди. 

19 июль  куни соат 11:30 ларда, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-12 автомобил йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган "Лаcетти" ҳамда "БМW Х5" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида "БМW Х5" русумли автомобил йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

Натижада, "БМW Х5" русумли автомобил ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган Мурод Хонтўраев воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобил йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

SPORTS.uz сайти марҳумнинг оила аъзоларига сабр тилайди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Diyorbek Ne'matov
19/07/2021 15:12
Joying jannatda bo'lsin osiyo ayig'i