Суперлиганинг охирги турида "Насаф" Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси билан куч синашди. Беллашувда қаршиликлар 3:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ўйиндан сўнг Рўзиқул Бердиев учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

- Биз қийин бўлишини билардик. Футболчиларимда толиқиш сезилди. "Локомотив" анча тажрибали ва кучли ўйинчиларга эга. Қизил карточкадан сўнг ўйин ўзгариб кетди. Бу мағлубиятимизга сабаб бўлди. Бир киши кам қолганимизда ҳам эътиборлироқ ҳаракат қилишимиз керак эди.

Бугунги мағлубият жуда ҳам оғир бўлди. Чунки биз совриндор бўлишни истагандик. Лекин бу - футбол. Шунинг учун биз мағлубиятни тўғри қабул қиламиз.

Учрашувдан олдин футболчиларга ВАР ишлашини айтгандик. Улар карточкалар бериладиган вазиятлар ва пенальтига олиб келадиган ҳолатларда эҳтиёткор ҳаракат қилишлари лозим эди. Кутилмаганда Маннонов қўполлик ишлатиб қийин аҳволда қолдирди. Эътибор берган бўлсангиз, биз темпни тушириб, ҳимояга диққатлироқ бўлишимиз керак экан. Чунки жисмоний ҳолатимиз 90 дақиқага етмас экан.

Кубок финалида Марко Станоевичнинг ўрнини ким тўлдиради? Бизда жуда ҳам катта захира йўқ. Шунинг учун бор футболчилардан фойдаланамиз.

"Насаф"нинг Ўзбекистон кубогини олиш имконияти қандай? Осиё Чемпионлар лигасида ўйнаш учун фақат битта йўл қолди. У ҳам бўлса Ўзбекистон кубоги финалида ғалаба қозониш. Шу боис бор куч ва эътиборимизни мазкур баҳсга сарфлаймиз.

Кўпчилик футболчилар шартномаларини узайтирди. Лекин мақсадни юқори қўядиган бўлсак, таркибимизга яна яхши ўйинчиларни таклиф қилишимиз керак, - деди Рўзиқул Бердиев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар