Бугун "Навбаҳор" клуби "Пахтакор" ҳужумчиси Драган Черанга қизиқаётгани борасида хабар бергандик. Агар томонлар келиша олмаса, наманганликларда альтернатив вариант ҳам бор.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "лочинлар" Черанни ўз сафига қўшиб ололмаса, бошқа ҳужумчини кўз остига олиб қўйган. Бу Игорь Сергеев.

Қозоғистон чемпионатида муваффақиятли тарзда фаолият олиб борган футболчи жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян билан яхши алоқада. Шу боис бу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли йўқ эмас. Сергеевнинг "Тобол" клуби билан тузган шартномаси шу йилнинг 31 декабрь куни якунланади.

Ҳозирда "Навбаҳор" олдида каттагина муаммо бор. У ҳам бўлса Андрей Канчельскис олдидаги каттагина қарздорлик. Томонлар ўртасидаги вазият ҳал этилса, жамоа катта трансферларга қўл уришни бошлайди.

Трансфер нархи кўтарилган легионеримиз энг қиммат футболчилар рамзий терма жамоасига кирди (Фото)

"Навбаҳор"нинг ҳужумдаги асосий трансфер нишони ким бўлади?

“Навбаҳор” ПФК Андрей Канчельскис билан боғлиқ ҳолат бўйича баёнот берди. Клуб суд ишида ютиб чиқиши мумкинми?

photo_164115

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×