"Навбаҳор" легионерига "Сўғдиёна" қизиқмоқда

Бир неча кун аввал "Навбаҳор" клубини тарк этган Иван Соловьёв фаолиятини яна мамлакатимизда давом эттириши мумкин.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, россиялик ярим ҳимоячига "Сўғдиёна" клуби қизиқиш билдирмоқда. Жиззахликлар Иван Соловьёвни ўз сафида кўрмоқчи. Бу масала бўйича "Сўғдиёна" вакиллари тез орада ишга киришиши мумкин.

"Навбаҳор"ни тарк этган россиялик футболчи юртимизда фаолиятини давом эттиришга қарши эмаслигини, таклиф тушса кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.

Иван Соловьёв “Навбаҳор” таркибига 2019 йилги мавсумда қўшилиб, 3 йил (2019-2021 йиллар) давомида “лочинлар” сафида жами 70 та ўйинда майдонга тушиб, 5626 дақиқа ҳаракатланган ҳолда, 6 та голга муаллифлик, 8 та голга ассистентлик қилди.

IMG_3080

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!