“Навбаҳор”нинг “Металлург”га қарши ўйинлардаги статистикаси қандай?

Суперлига 11-тури доирасида "Навбаҳор" сафарда “Металлург” меҳмони бўлади. Наманганликлар матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.

Мазкур жамоалар Суперлига (олий лига)да шу кунгача 48 маротаба ўзаро рўбарў келишган. Ўтказилган ўйинларнинг 21 тасида “лочинлар” ғалаба қозонишган бўлса, 14 баҳсда бекободликлар зафар қучган, 13 беллашувда эса жамоалар дурангга имзо чекишган. Тўплар фарқидаги устунлик водийликлар томонида: 69га 49. Ўзаро ўйинларда наманганликлар 77 очко, бекободликлар 53 очкони қўлга киритишган.

“Навбаҳор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг бўлса, Тошкент вилояти жамоасининг наманганликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 5:1.

Бекободда шу кунга қадар ўтказилган 24 ўйиннинг 12 тасида “Металлург” ғалаба қозонган, 8 учрашувда дуранг қайд этилган, 4 беллашувда эса “Навбаҳор” зафар қучган. Тўплар фарқи – 37га 23 “Металлург” фойдасига.

Ушбу клубларнинг ўтган мавсумда Бекободда бўлиб ўтган учрашувида “лочинлар” Азизбек Турғунбоевнинг дубли ва Руслан Боловнинг голи эвазига 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Эслатиб ўтамиз, “Металлург” – “Навбаҳор” баҳси 26 июнь куни Бекобод шаҳридаги А.Анохин стадионида соат 20:00да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар