Кеча бўлиб ўтган 13-тур учрашувлари билан про-лиганинг биринчи давра баҳсларига якун ясалди ва “Нефтчи” футболчиларига икки ҳафталик таътил тақдим этилди.

Бу вақт мобайнида футболчиларнинг жисмоний ҳолатида пасайиш кузатилишини инобатга олиб, индивидуал шуғулланишлари учун  мураббийлар штаби томонидан тасдиқланган услуб-қўлланмалар ҳар бир ўйинчига электрон тизим орқали юборилди.

Хабарингиз бор, 5 июлдан 31 июлгача  ЎзПФЛнинг ёзги трансфер ойнаси кучга киради. Бундан унумли фойдаланиш мақсадида жамоанинг селекционер мураббийлари бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб боришни режага киритишган.

“Нефтчи”  матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар