“Ньюкасл” 150 миллион еврога вундеркиндни оляпти

“Ньюкасл”нинг янги раҳбарияти жамоа мухлисларини Европанинг энг истеъдодли футболчиларидан бирини олиб келиш билан хурсанд қилмоқчи.

Sport Bild нашрининг хабар беришича, премьер-лига клуби “Байер” ярим ҳимоячиси Флориан Виртц трансфери учун 150 миллион евро тўлашга розилик берган.

Флориан Виртц ёш бўлишига қарамай, жорий мавсумда Бундеслиганинг энг фойдали ўйинчилари ўнлигидан жой олган. Чемпионат ўйинларида саккизта учрашувда тўртта гол урган Флориан жамоа етакчиларидан бири ҳисобланади.

Бу футболчига “Ньюкасл”дан ташқари “Манчестер Сити” ва “Бавария”дан жиддий қизиқиш бўляпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар