SPORTS.uz бугун эгасига топширилиши кутилаётган совринни қўлга киритиши мумкин бўлган 10 футболчининг имкониятлари борасида фикр юритади.

10-ўрин. Кевин де Брюйне

kevinnn

2021/22 йилги мавсумда қаҳрамонимиз 3 гол ва 2 ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. У қаторасига 2 йилдан бери турли совринларни қўлга киритиб келмоқда. Афсуски, ортда қолган Европа чемпионатида жароҳати унга панд берди. Акс ҳолда, бельгиялик футболчи кучли бешликдан ўрин эгаллаши аниқ эди.

9-ўрин. Криштиану Роналду

ronaldu

Жорий мавсумда португалиялик футболчи "бомбардир" эканлигини барчага исботлашда давом этмоқда. Унинг ҳисобида 10 та гол мавжуд. 2021 йилда у "Ювентус" билан Италия кубоги ва суперкубогида зафар қучди. Бундан ташқари, А Сериянинг олтин бутсасини ҳам ўзиники қилиб олди. Шунга қарамай, Криш жамоавий ғалабалар борасида мақтана олмайди. У тўп сурган "Ювентус" Италияда ўз ҳокимлигини "Интер"га беришга мажбур бўлди.

8-ўрин. Эрлинг Холанд

xoland

Норвегиялик "болакай" жорий мавсумда аллақачон 14 гол киритишни уддалаб бўлди. Афсуски, терма жамоаси ва клуби ўзи иштирок этаётган мусобақаларда омадсиз юришини давом эттирмоқда. Норвегия ЖЧдан, "Боруссия" ЕЧЛ плей-оффи йўлланмасидан айрилди. Бу эса, Холанднинг "Олтин тўп" учун имкониятларига таъсир кўрсатмай қолмайди.

7-ўрин. Ромелу Лукаку

lukakuu

АПЛдаги ва ўтган мавсум Италияда тўп сурган Лукаку ўртасида жуда катта фарқ бор. У "Интер" билан А Серияда ғалаба қозонгач, "мавсумнинг энг яхши футболчиси" деб эътироф этилди. Ҳозирча, "туманли альбион"даги голлари сони 4 тани ташкил этмоқда.

6-ўрин. Карим Бензема

karimbenzema

Француз ўтган мавсумда "Реал"ни елкасида кўтариб юрди, десак, адашмаган бўламиз. Бундан ташқари, у терма жамоага қайтишини соврин билан нишонлади. Миллатлар лигаси чемпионлиги унинг фаолиятидаги янги саҳифа саналади. Жорий мавсумда эса, у кучли бешликдаги энг яхши футболчилардан бири. Ла Лигада 10 та, Чемпионлар лигасида 5 та гол киритган форвард айни дамда дунёнинг энг кучли страйкерларидан бири саналади.

5-ўрин. Килиан Мбаппе

mbappe_1

Ўтган мавсумдан фарқли ўлароқ, Килиан ҳозир кўпроқ жамоавий ўйинга урғу бермоқда. Унинг ассистлари сони 12 тага етгани сўзимизга исбот бўлиши мумкин. Совринлар ҳақида сўз борар экан унинг Миллатлар лигаси, Франция кубоги ва суперкубогида зафар қучганини алоҳида эътироф этиш мумкин. Шунингдек, "Барселона"га ҳет-трик, "Бавария"га дубль ва Қозоғистонга қарши ўйиндаги покер ҳам уни тобора янги даражага чиқиб бораётганидан далолат.

4-ўрин. Н'Голо Канте

НГоло Канте

Ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиларидан бири Н'Голо Канте кучли учликдан жой олгани йўқ. Ваҳоланки, у ЕЧЛ, УЕФА суперкубогида зафар қучди. Боз устига, "Манчестер Сити"га қарши финал ўйинида Канте сайёрамизнинг энг кучли ярим ҳимоячиси эканлигини барчага исботлагандек туюлди, бироқ Европа чемпионатидаги Франциянинг қониқарсиз иштироки соврин учун курашда Н'Голога панд бергани аниқ.

3-ўрин. Жоржиньо

Жоржиньо_1

Кучли учликни амалдаги Европа чемпиони очиб беради. Шунингдек, Жоржиньо "Челси" билан биргаликда Европа Чемпионлар лигасида зафар қучди. Айнан уни мавсум якунида "Европанинг энг кучли футболчиси" деб эътироф этишгани бежиз эмас. Қаҳрамонимиз терма ва клуби сафида марказдаги энг муҳим фигуралардан бири сифатида тўп сурди ва ҳақли равишда "Олтин тўп" учун даъвогарлардан бирига айланди.

2-ўрин. Роберт Левандовски

Роберт Левандовски

Жуда кўплаб нашрлари томонидан "Олтин тўп" учун асосий даъвогар сифатида кўрсатилган польяк аллақачон ўз совринига эга бўлиши керак эди. Аммо пандемия бунга имкон қолдирмади. 2021 йилда Роберт "Бавария" билан клублар ўртасидаги ЖЧ ва Будеслига олтин медалларини қўлга киритди. Мамлакат кубоги ва суперкубогида зафар қучди. Бир қарашда, икки йилдан бери "Олтин тўп"га бу йигитдан кўра ҳақлироқ футболчи йўқдек, аммо...

1-ўрин. Лионель Месси

PSG

Ортда қолган мавсумда Месси "Барселона"ни бир ўзи олдинга торти. У кетгач, клуб қандай аҳволга тушиб қолганини кўриб турибсиз. Энг муҳими, Месси терма жамоа сафидаги илк совринини қўлга киритди. У Аргентина термаси билан "Копа Америка"да зафар қучиб, қора анъанага чек қўйди. Айнан шу ғалаба якунда Мессига Левандовскини ортда қолдиришга имкон бериши мумкин.

Я . У

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×