Ўрунов зўр ўйнай бошлади. Уни “Спартак”дан сотиб олишадими?

Жароҳатидан тўлиқ қутилган ва мураккаб даврни бошдан ўтказган Остон Ўрунов “Уфа”нинг асосий ўйинчиларидан бирига айланиб бормоқда. Россия премьер-лигасининг 13-турида уфаликлар ўз майдонида “Ахмат” клубини мағлубиятга учратиб, хавфли зонани тарк этди.

Мазкур учрашувдан сўнг, “Уфа” бош директори Шамиль Газизов жамоада ижара асосида ўйнаётган “Спартак” футболчиси Остон Ўрунов ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

large_1

- “Ахмат”га қарши учрашувда Остон Ўрунов ҳар томонлама зўр ўйнади. Унга берган кўрсатмаларимизни тўлиқ бажарди. Олдинда курашни кучайтирди ва Вячеслав Кротовга зўр пас берди, аммо жамоадоши гол уролмай қолди.

Ҳозир Ўруновни “Спартак”дан тўлиқ сотиб олиш масаласи кўпчиликни қизиқтирмоқда. Лекин бу бўйича режаларимиз сирлигича қолгани маъқул, - деди Шамиль Газизов.

Эслатиб ўтамиз, “Спартак” раҳбарияти ва португалиялик бош мураббий Руй Витория мавсум бошида Остон Ўруновга имкон берилмаслигини маълум қилганидан кейин “Уфа” ўзбек легионерини бир йилга ижарага олганди.

“Спартак” билан келишувга кўра, уфаликлар мавсум охирида 20 ёшли футболчининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олиши мумкин. Буни мавсум бошида “Уфа” бош директори маълум қилганди.

- Биз “Спартак” билан келишувга эришдик, улар Ўруновни трансфер қилиш ҳуқуқи билан бизга ижарага берди. Олдимизда икки хил вариант  турибди:  айрим шартлар асосида Ўруновни сотиб олиш мажбурияти ва ихтиёрий трансфер қилиш ҳуқуқи бор. Уни трансфер қилиш мажбурияти футболчининг жамоада муайян миқдорда ўйин ўтказганида кучга киради, - деганди Шамиль Газизов.

Маълумотларга қараганда, “Уфа” мавсум охирида Остон Ўруновни 1 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиши мумкин. Бундан ташқари, журналистларнинг аниқлашича, ўзбек футболчиси премьер-лига учрашувларининг 60 фоизида қатнашса, “Уфа”га уни тўлиқ сотиб олиш мажбурияти юкланади. 

1628772835_urunov-ufa

Таъкидлаш жоизки, Остон Ўрунов мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун маошининг катта қисмидан воз кечишга мажбур бўлди. Ҳамюртимиз 2020 йилнинг ёзида “Уфа”дан “Спартак”га ўтганида 2025 йилнинг ярмигача амал қиладиган шартнома имзолаган ва унга кўра йиллик маоши 600 минг евро атрофида бўлиши айтилганди. Бироқ, Ўруновни ижарага олган уфаликларнинг молиявий имконияти футболчиларга катта маош беролмайди. Шу боис, Ўрунов кам маошга ўйнашга рози бўлган. Қизиғи шундаки, ёш ярим ҳимоячимиз ёзда айнан маош масаласида келиша олмагани учун Венгрия гранди “Ференцварош” таклифини рад этганди.

Остон Ўрунов “Уфа”га ўтганидан бери ҳозиргача бешта учрашувда майдонга тушди. Ҳамюртимиз жароҳатини даволаб, сафга қайтганидан кейин “Краснодар”га қарши учрашувда захирадан тушди,  “Ахмат” ва “Рубин” билан бўлган охирги икки ўйинни асосий таркибда бошлади ва бу беллашувларда уфаликлар мағлубиятсиз серия қайд этиб, жами беш очко очко жамғаришга эришди.

6f527e6a635cfacc2b7303b7c170d170

Ҳамюртимиз жароҳат олгунга қадар “Зенит” ва “Крилья Советов” жамоаларига қарши баҳсларда захирадан ўйинга қўшилганди. Қизиғи, “Уфа” жорий мавсумда 13 та учрашувдан еттитасида рақибларидан очко олишга муваффақ бўлди. Остон Ўрунов қатнашган бешта баҳсдан тўрттасида уфаликлар мағлубиятга учрамаган экан.

 Ўруновнинг қийин кунлари ортда қолди!

Шомуродов ёки Эл-Шаарави? Моуриньо кимга кўпроқ ишонишини айтди!

Бу кетишда Шомуродовга “Рома”да “нон” қолмайди!

Яхшибоевни ўйнатмаган бош мураббий ишдан олинди

Шомуродов зиммасидаги ишни Пеллегрини бажармоқда!

Яхшибоев гол урган учрашувдан кейин “реалчилар” учга бўлинди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!