Кеча "Пахтакор" клуби бош мураббийи Питер Хюистра лавозимини тарк этгани борасида хабар бергандик. 

Нидерландиялик мутахассис "Пахтакор" билан 2021 йилнинг охирига қадар шартнома имзолаганди. Томонлар шартномани узайтиришмади.

Хюистра 2021 йили "шерлар" устозига айланганди. Бир йил мобайнида жамоани бошқарди ва Ўзбекистон Суперкубоги ва Суперлига чемпионлигини қўлга киритди. Унгача эса Шота Арвеладзенинг ёрдамчиси ҳисобланган.

Расман! "Пахтакор" клуби бош мураббий Питер Хюистра борасида бир қарорга келди

хюистра3

Энди тошкентликлар бош мураббий лаовзимига номзодлар билан музокаралар ўтказмоқда. SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "Пахтакор" клуби раҳбарияти хорижлик 2-3 мураббийни кўз остига олган ва улар билан алоқага чиққан. Ҳозирча, уларнинг кимлиги маълум эмас. Бироқ пойтахтликларни янги мавсум хорижлик мутахассис қўлга олиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар