Почеттино: Мессининг голини нишонлашим керак эди

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино Европа Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши беллашувдан кейин шогирди Лео Мессининг голи ҳақида гапирди:

"Одатда, мен гол урилган пайтда уни нишонламайман. Аммо бугун шундай қилдим. 20 йил давомида Месси менинг шогирдларим дарвозасини ишғол этишига гувоҳ бўлардим. Бугун эса у менинг жамоам учун гол киритди. Шунинг учун, буни нишонлашим керак эди".

34 ёшли ҳужумчи жорий йилнинг ёзида "Барселона"дан Париж клуби сафига келиб қўшилганди. Ортда қолган 4 ўйиннинг сўнггиси, "шаҳарликлар"га қарши баҳсда у дебют голини киритишга муваффақ бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)