ПСЖ юлдузи: "Доимо биринчи рақамли бўлганман. Клубдаги ҳолат мени хавотирга солмоқда"

ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма Кейлор Навас билан бўлаётган рақобатга нисбатан ўз муносабатини билдирди. 

"Бу менинг майдонга тушишимга таъсир қилмайди. Бироқ бу мени хавотирга солмоқда. Чунки рақобат осон эмас. Биласиз, доимо асосий дарвозабон бўлганман ва баъзан захирада қолиб кетиш, хавотир уйғотади. 

Шундай бўлсада, доим хотиржамман. Вазиятдан чиқиш йўли топилишига ишончим комил", - деди италиялик посбон dailymercato.com нашрига берган интервьюсида. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!