Суперлига 10-тур доирасидан ўрин олган  “Локомотив” - “Қўқон-1912”  учрашуви  20 июнь  куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан “Қўқон-1912” матбуот хизмати жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларини ҳавола этди.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 12 марта тўқнаш келишган.

“Локомотив” ўйинларнинг 6 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда дуранг қайд этилган. Битта учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Айнан ўтган йили Тошкентдаги учрашувда "Қўқон-1912" жамоасининг қўли баланд келганди. Қизиқ, бу сафар ҳам жамоа ўтган йилги натижасини такрорлай олармикин?

Тўплар нисбати – 22:11, “Локо” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Темирйўлчилар” 23 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912”нинг очкоси 8 тани ташкил этади. 

Жамоаларнинг сўнгги олтита учрашувида қайд этилган натижалар:

25.11.2020. Қўқон-1912 – Локомотив - 0:1

21.08.2020. Локомотив – Қўқон-1912  - 1:2

20.09.2019. Қўқон-1912 – Локомотив - 1:1

02.05.2019. Локомотив – Қўқон-1912  - 2:2

09.07.2018. Қўқон-1912 – Локомотив - 1:2

07.04.2018. Локомотив – Қўқон-1912  - 1:1

Ҳакамлар

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Суперлигасининг 10-турида ишлайдиган расмий шахслар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган "Локомотив" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги баҳсни Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги хакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Норсафаров бу йилги мавсумда жамоамиз иштирокидаги ўйинда илк марта ишлайди.  Бундан ташқари, ушбу ўйинда ҳакамлар VAR тизимидан ҳам фойдаланишади.

10-тур

20 июнь, якшанба

ЛОКОМОТИВ – ҚЎҚОН-1912

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Рустам Чориев

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

VAR ассистент: Тимур Галеев

VAR назоратчи: Валентин Коваленко

Оператор: Шерали Жоналиев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)