Рамос супертаклифни рад этди

“Реал”дан кетганидан бери турли жамоалардан таклиф олаётган Серхио Рамос “Манчестер Юнайтед”нинг чорловига ҳам рад жавобини берди.

Манчестерликлар тажрибали ҳимоячига юқори маошли шартнома таклиф қилгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, унга 1+1 кўринишида битим ва ҳафтасига 200 минг фунт маош ваъда қилинган.

Манбаларнинг хабар беришича, 35 ёшли испан футболчиси инглизларга қараганда кўпроқ пул бермоқчи бўлаётган ПСЖда тўп суришни маъқул кўрмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар