Расман!

Амстердамнинг "Аякс" клуби ўзининг расмий сайти орқали ҳужумчи Душан Тадич билан амалдаги шартномани узайтирганини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, томонлар 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган шартномага имзо чекишган.

Бундан аввалроқ 32 ёшли сербиялик футболчига "Милан" жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Тадич "Аякс" сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган 3 мавсум давомида жами 149 та ўйинда майдонга тушди ва 76 та гол ҳамда 70 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар