Расман: Шомуродовнинг собиқ жамоаси “Рома”дан футболчи олди

“Женоа” мутасаддилари “Рома” ҳимоячиси Риккардо Калафьорини ижарага олгани ҳақида расмий хабар тарқатилди.

Бу икки клуб дўстона алоқаларга эга. Ёзда “Рома” Генуя клубидан ўзбек ҳужумчиси Элдор Шомуродовни трансфер қилган. Энди римликлар тарбияланувчиси тескари йўналишда Генуяга келди.

19 ёшли Калафьори жорий мавсумда тўққизта учрашувда иштирок этди. Жозе Моуриньо истеъдодли ҳимоячини УЕФА Конференциялар лигасида уч марта, А Серияда олти маротаба майдонга туширди. Жами 429 дақиқа тўп тепган футболчи ҳар икки мусобақада биттадан ассистни амалга оширди.

 Риккардо “Женоа”да 16-рақамда ўйнайдиган бўлди.  

- Биз ёш ва истеъдодли ўйинчини қўлга киритганимиздан мамнунмиз. У ўзининг сифатли ўйинлари билан бизга ёрдам бера олади, - деди “Женоа” спорт директори Йоханнес Шпорс.

Риккардо Калафьори 2019 йилда The Guardian нашри томонидан 2002 йилда туғилган энг истеъдодли футболчиларнинг олтмишталик рўйхатига киритилган.

football-rikk-800x445

Жеррард “Рома” дарвозабонини олди

Трансфер ҳуқуқи “Рома”га тегишли бўлган швециялик дарвозабон Робин Ульсен Англияда жамоасини алмаштирди.

32 ёшли посбон ўтган йилнинг 31 августида ижара асосида Чемпионшипда ўйнаётган “Шеффилд Юнайтед” сафига ўтган эди. Энди тажрибали футболчи юқори лигага кўтарилиб, “Астон Вилла” сафига қўшилди.

Машҳур журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Англиядаги мураббийлик фаолиятини бошлаган Стивен Жеррард швед футболчисни ўзи бошқараётган жамоага таклиф қилган. “Астон Вилла” Ульсенни мавсум охиригача ижарага олди.

“Рома”га 2018 йили “Копенгаген”дан олиб келинган Робин Ульсен пойтахт клубида асосий таркибга кира олмади ва уч ярим йилдан бери ижарама-ижара юрибди.

Жорий мавсумда “Шеффилд Юнайтед” сафида 11 та учрашувда дарвозани қўриқлаган посбон 17 та гол ўтказиб юборди.

У юқоридаги клублардан ташқари “Кальяри” ва “Эвертон”га ҳам ижара берилган.

GettyImages-1023720658

Оливейра нега “Рома”га келганини айтди

“Рома”нинг январдаги иккинчи трансфери эгаси – Сержиу Оливейра  янги жамоага келганидан кейин ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Бу фантастика бўлди. “Рома” катта клуб. Мени эуда зўр кутиб олишди, ҳаммага раҳмат. Тез орада мен ҳам майдонда ўз сўзимни айтаман. Менга бош мураббий томонидан ҳам, спорт директори тарафидан ҳам жиддий қизиқиш бўлди. Танловим тўғри бўлди, деб умид қиламан. Мен жамоага ёрдам бера олишимга ишонаман, чунки жамоадошларим ҳам мени қўллаб-қувватлаб туради.

Тьягу Пинто мен ўзимдаги ғолиблик менталитетини жамоадагиларга ҳам  “юқтириш” кераклигини айтди. “Порту”дан келган ўйинчиман ва бу жамоада ютқазиш таъқиқланган эди, у ерда мағлубиятни жуда оғир қабул қилишади.

Мақсад – ҳар томонлама ўсишга эришиш.

Моуриньо билан гаплашиб олдим. Табиийки, ҳар бир футболчи шундай мураббий билан ишлашни истайди. Бу менинг танловимга ҳам таъсир ўтказганини яширмайман. Мен бу ердаги кучли футболчилар билан бирга ғалабаларга ҳисса қўшгани келдим. Аввал қўйилган мақсадларга эришиб, кейин уларни нишонлаш керак.

Мен доим А Серияда ўйнашни истаганман.  Болаликдаги орзулар рўёбга чиқмоқда. Чемпионат жуда мураккаб, рақобат кучли, катта клублар кўп. Жисмоний куч кўп сарфланади, яккакурашлар ҳам кўп.  Менинг шахсий мақсадларим жамоаники билан муштарак. “Рома”нинг мухлислари эса жамоани фантастик даражада қўллаб-қувватлашини сездим. Улар яхши кунда ҳам, мураккаб вазиятда ҳам жамоа билан бирга, - деди Сержиу Оливейра.

470633 (1)

“Рома” керакмас ўйинчилардан қутилмоқда. Улар орасида Моуриньо танқид қилган Шомуродов борми?

“Рома” ҳужумчидан воз кечиб, янги футболчи трансферини эълон қилди!

Моуриньо шогирдларини кечирмади. “Рома” асосий таркиб ўйинчиларидан воз кеча бошлади!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×