"Реал" ПСЖ ҳимоячиси Преснел Кимпембе хизматига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Defensa Central" хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, "қироллик клуби" келаси йил ёзда франциялик футболчини харид қилишга уриниб кўради. Transfermarkt портали 26 ёшли фулбекни 40 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Маълумот учун, жорий мавсум Кимпембе Франция чемпионатида 9та ўйинда майдонга тушди. Қолаверса, терма жамоа билан бирга Миллатлар Лигаси ғолибига айланди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар