Килиан Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида ўз ниҳоясига етади. ФИФА қоидаларига кўра, 1 январь куниёқ истеъдодли ҳужумчи Франциядан бўлмаган клуб билан расмий музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга.

Килиан Мбаппе шу ёзда "Реал"га ўтиши кутилмоқда. Агар томонлар яқин келажакда шартнома имзолаган тақдирда ҳам, Мадрид клуби ПСЖни ҳурмат қилгани учун буни эълон қилмайди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда. Гап шундаки, “Реал” ва ПСЖ УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида бир-бирига қарши ўйнайди.

Франциянинг L'Equipe нашри эса Мбаппе март ойигача "қироллик клуби" билан шартнома имзоламаслиги ҳақида хабар бермоқда.

22 ёшли Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида жами 24 та ўйинда майдонга тушди ва 13 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×