"Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холанд фаолиятини бошқа кучлироқ жамоада давом эттиришга яқин турибди. Унга АПЛ клублари асосий даъвогар.

"El Chiringuito" нашрининг хабар беришича, норвегияликни сотиб олишни истаган "Реал" бу мақсадидан қайтган. Маълумотларга қараганда, мадридликлар Холанд Премьер-лига клубларидан бирини танлайди, деб ўйламоқда.

Аввалроқ, "қаймоқранглилар" ёзги трансфер ойнасида Холанд ва Мбаппени сотиб олишга ҳаракат қилиши айтилганди. Эрлингга "туманли альбион"дан "Манчестер Сити" ва "Челси" жамоалари қизиқиш билдирган. 

Маълумот учун, 21 ёшли ҳужумчининг трансфери 150 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар