Мадриднинг "Реал" клуби "РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Дани Ольмога қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради ТМW.

Юқоридаги манбага кўра, футболчи учун курашда "қаймоқранглилар" "Барселона" билан рақобатлашишига тўғри келади.

Аввалроқ, каталонияликлар Ольмони 2022 йилнинг ёзидаги асосий трансфер мақсадига айлантиргани ҳақида хабар берилганди. "Барселона" испаниялик футболчининг трансфери борасида аллақачон "РБ Лейпциг"га таклиф юборган, аммо немис клуби Ольмо учун 73 миллион евро талаб қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ольмо “РБ Лейпциг”га 2020 йилда Загребнинг "Динамо" клубидан 22 миллион еврога кўчиб ўтган эди. Жорий мавсум у 2та ўйинла майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)