“Реал” юлдузлари коронавирусдан қочолмади ва янги ҳолатлар қайд этилмоқда

“Реал” коронавирусдан азият чекмоқда. Аввалроқ, мадридликларнинг олти футболчиси вирус юқтаргани ҳақида маълумот берилган эди.

Ўтказилган тест натижаларига кўра, асосий таркибнинг яна икки ўйинчисида ковид аниқланди. Унга кўра, ҳимоячи Давид Алаба ва ярим ҳимоячи Иско шифокорлар назорати ва карантинга олинган.

Унгача “Қироллик клуби” ҳимоячиси Марсело, ярим ҳимоячилардан Марко Асенсио ва Лука Модрич, ҳужумчилар Гарет Бэйл ва Родриго, дарвозабон Андрей Лунин ковид юқтириб олганди. Бундан жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам четда қолгани йўқ.

“Реал” учун мавсум муваффақиятли давом этмоқда. Мадридликлар 18 та учрашувда 43 очко жамғариб, мусобақа жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Улар энг яқин таъқибчи “Севилья”ни беш очкога ортда қолдирмоқда.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×