"Реал" Мадрид жамоасининг тўрт нафар асосий таркиб футболчиси коронавирусга чалингани маълум бўлди. Бу ҳақда "қироллик клуби" матбуот хизмати хабар берди. 

Дарвозабон Тибо Куртуа ҳамда ярим ҳимоячилар Федерико Вальверде, Эдуардо Камавинга ва Винисиус Жуниорнинг коронавирусга топширган тести ижобий чиқди. 

Мадрид клуби навбатдаги ўйинини 2 январь куни ўтказади. Мазкур баҳсда "қаймоқранглилар" "Хетафе" жамоасига қарши майдонга чиқади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар