Ривалдо: Месси Марадонна каби афсона эмас

“Бунёдкор” ва Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Ривалдо Аргентина термаси хужумчиси Мессининг жаҳон чемпионатидаги имкониятларига ўз фикрини билдирди.

- Месси “Барселона”даги фаолияти ҳамда футболга қўшган ҳиссасини ҳисобга олсак уни афсона деса бўлади. Бироқ, Аргентинада афсонавий футболчи деб жаҳон чемпиони бўлган Марадоннани билишади.

Терма жамоа мухлисларига футболчи клуб доирасида нималарга эришгани ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Хабарингиз бор, Лео клубдаги фаолияти давомида кўп турнирларда ғалаба қозонган, “Барса” мухлислари учун бу муҳимдир. Аммо Аргентина мухлисларига Месси ЖЧда ғалаба қозониши даркор. Бу футболда энг муҳим мусобақадир.

Ўйлашимча, мундиалда ғалаба қозонмасдан Месси Марадонна каби буюк футболчига айланиши мушкул.

Леонель клуб ва мамлакат учун кўп ишларни амалга оширди. Бугунги кунга келиб у ажойиб футбол намоиш этмоқда. Умид қиламанки, Месси Аргентина терма жамоасини финалга олиб чиқади, бу унинг охирги имконияти бўлиши мумкин, - дея Ривалдонинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!