"Рома" биринчи ўрин билан плей-оффга чиқди

Конференциялар лигаси гуруҳ босқич 6-туридан ўрин олган ЦСКА София - "Рома" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда римликлар 3:2  ҳисобида рақибдан устун келди. 

"Бўрилар" сафида Темми Абрахам дубль қайд этди. Шунингдек, Майораль ҳам рақиб дарвозасини ишғол этди. Мезбонлардан эса Чатакович ва Вилдсхут ўз номини таблога ёздириб қўйди.  

Ушбу ғалабадан сўнг Моуриньо шогирдлари очколарини сонини 13 тага етказган ҳолда, ўз гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритди. 1 очко тўплаган софияликлар "C" гуруҳида сўнгги ўринни банд этди. 

Қайд этиш лозим, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйиннинг 68-дақиқасида захирадан майдонга тушди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!