“Рома” бу футболчининг маошини оширади

“Рома” раҳбарияти Жозе Моуриньо қўл остида ишончли ўйин кўрсата бошлаган Брайан Кристантега янги шартнома берадиган бўлди.

26 ёшли италиялик ярим ҳимоячи янги битимни имзоласа, унинг йиллик маоши 1,5 миллион евродан 3 миллион еврогача кўтарилади.

2018 йилдан бери Рим клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган футболчи жорий мавсумда А Серияда учта учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади.

Кристанте “Рома” футболчиси сифатида барча турнирларда 99 маротаба майдонга тушган. Кейинги баҳс ярим ҳимоячи учун юбилей бўлади.

Шомуродовга муносиб баҳони Рим халқи берди ва Элдор ўз фикрини билдирди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!