“Рома” мураббийлар штабида ўзгариш

Янги йилдан сўнг, “Рома” мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Жамоани ўйинларга тайёрлашда Жозе Моуриньога яқиндан ёрдам бериб келган Жоау Сакраменту мустақил мураббийлик фаолиятини бошлаш мақсадида Рим клуби билан хайрлашди.

Жоау Сакраменто “Тоттенхэм” ва “Рома”да Моуриньонинг ёрдамичиси вазифада ишлаб келган эди.

2021 йил билан бирга мистер Жозе Моуриньо билан ҳамкорликда ўтган икки йиллик цикл ҳам якунланди. Мен у билан ишлаганимдан фахрланаман ва Моуриньо билан ишлаш орзуларимдан бирининг рўёбга чиқиши бўлди. Бир умр сиздан миннатдорман,  Жаноб. Барча эзгу тилакларим сиз учун!, - деюб ёзди Сакраменту инстаграмдаги саҳифасида.

Маълумотларга қараганда, 32 ёшли мутахассис бирор жамоани қабул қилиб, мустақил тарзда бош мураббий бўлиб ишлашни режалаштирган.

Жозе Моуриньо эса, ёрдамчисиз қолмайди. Унга жамоани тайёрлашда Сальваторе Фоти ёрдам бериши айтилмоқда.

01_1362

“Рома” бу ўйинчини қўйиб юбормайди

Рим клубини франциялик ярим ҳимоячи Жордан Веретуга бошқа жамоалардан таклиф бўлаётганини инобатга олиб, бу ўйинчи сотилмаслигини маълум қилди.

Франция терма жамоасига жалб қилина бошлаган футболчига “Ньюкасл”дан жиддий қизиқиш бўлаётган эди.

“Рома” клуб раҳбарияти бир неча футболчи билан шартномани узайтиришни режалаштирган. Улар орасида Верету ҳам бор.

28 ёшли ўйинчи асосан таянч зонада ҳаракат қилаётган бўлса-да, тез-тез ҳужумларга қўшилиб туради. Верету жорий мавсумда 24 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол ва еттита голли пас муаллифи бўлди.

Франциялик истеъдод эгаси “Рома”га 2019 йилда “Фиорентина”дан келган. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган.

Клуб хўжайинлари мазкур келишувни яна икки йилга узайтиришни мўлжалламоқда.

1200x680_maxsportsworldtwo964587

Моуриньо январда кучатириладиган позицияларни айтди

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо биринчи навбатда икки позицияни кучайтириш кераклигини таъкидламоқда.

Португалиялик мутахассиснинг фикрича, ўнг қанот ҳужумига тезкор ва маҳоратли ижрочи керак. Ҳужум марказида Тэмми Абрахам ва чап қанотда Элдор Шомуродов ва Стефан Эл-Шаарави ҳаракат қилади. Ўнг қанотда Карлес Перес ва Николо Дзаньоло ўйнайди. Шунга қарамай, Моуриньо ўнг қанотни янада кучайтирмоқчи.

Шунингдек, “Рома”га плеймейкерлик вазифасини бажарадиган марказий ярим ҳимоячи керак. Ҳозир асосий плеймейкер Лоренцо Пеллегрини ҳисобланади. У йўқлигида бу позицияни Генрих Мхитарян ёпмоқда. Арманистонлик ярим ҳимоячи мавсум охирида жамоани тарк этиши сабабли римликлар майдон марказига ўйинчи оладиган бўляпти.

001806aa-1600

Ишга “Манчестер Юнайтед” аралашди

“Рома” жамоа таркибини кучайтириш мақсадида “Марсель”дан Бубакар Камарани трансфер қилмоқчи эди.

Бироқ, 22 ёшли ярим ҳимоячини қудратлироқ даъвогар пайдо бўлди. “Марсель” вакили учун курашга “Манчестер Юнайтед” қўшилгани римликларнинг имкониятини сезиларли даражада пасайтириб юборди.

Мутахассислар Бубакар Камаранинг ўзи Англия премьер-лигасига кўчиб ўтишни истамоқда.

3539538-panoramic_SNSomolymp01122020_120

Моуриньо таркибни тозалайди. “Рома”нинг қайси ўйинчиларига кимлар харидор?

Моуриньо энди Италия стадионларига киритилмайди!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×