“Рома”да ислоҳотлар бошланди. Мхитарян кетади!

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, “Рома”нинг арманистонлик легионери Генрих Мхитарян қишки трансферлар вақтида Римни тарк этиши кутилмоқда.

Манбаларнинг маълум қилишича, тажрибали футболчи фаолиятини бошқа жамоада давом эттириш бўйича турли вариантларни кўриб чиқмоқда. Арманистонлик футболчи кейинги пайтда ишончли ўйин намойиш эта олмаётган эди.

Бундан ташқари, Стефан Эл-Шаарави ички рақобатда Генрихни ортда қолдириб, асосий таркибга кириб олди.

Мхитарян “Рома”да 2019 йилдан бери тўп тепмоқда. Ўтган мавсумда Генрих барча турнирларда 34 та учрашув ўтказиб, 13 та гол урди ва 10та ассистни амалга оширди. Жорий мавсумда эса ўн марта майдонга тушган ярим ҳимоячи рақиблар дарвозасини икки маротаба ишғол қилиб, бир жуфт голли пас муаллифи бўлди.

Италия журналистлари Шомуродовнинг супер ўйинига қандай баҳо берди?

“Рома” мухлислари: Шомуродов суперфутбол қандай бўлишини кўрсатди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!