Роналду

Хабарингиз бор, жорий мавсумни "Ювентус" сафида бошлаган Криштиану Роналду собиқ клуби "Манчестер Юнайтед"га қайтди.

Трансфери эълон қилинганига 1 ҳафтадан ошган бўлса-да, 36 ёшли футболчи "қизил иблислар" сафида  машғулот ўтамаётган эди. ФИФА кунлари туфайли ўз терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган ўйинда иштирок этган Роналду Англияга учиб келди.

Биринчи бўлиб МЮ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер билан учрашган Криштиану жамоавий машғулотларда ҳам кўриниш берди. Манкунияликлар матбуот хизмати ушбу жараёндан фотосуратларни тақдим этди.

Португалиялик футболчи 11 сентябрь куни АПЛ навбатдаги туридан ўрин олган "Ньюкасл"га қарши учрашувда дебют қилиши кутилмоқда.

photo_2021-09-07_06-43-07

photo_2021-09-07_09-07-42

photo_2021-09-07_09-07-41

photo_2021-09-07_09-07-39

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
07/09/2021 22:46
Қирол қайтди.... МЮга...

Минбар

Барча блоглар