Роналду Мессига “Олтин тўп”ни топширган бош ташкилотчини қаттиқ танқид қилди

Йил якунларига кўра, дунёнинг энг яхши футболчисига топшириладиган “Олтин тўп” соврини таъсисчиси France Football нашри экани маълум ва машҳур. Бу йил нуфузли совринни Лионель Месси қўлга киритиб, еттинчи бор ушбу ютуққа эга чиқди. Шу тариқа, аргентиналик юлдуз “Олтин тўп”  жамғаришдаги энг яқин таъқибчиси Криштиану Роналду билан орадаги фарқни иккитага етказди.

Роналду “Олтин тўп” таъсисчисини кескин танқид қилди. Бунга Лионель Месси соврин олгани таъсир қилгани йўқ. Аксинча, France Football бош муҳаррири Паскаль Ферренинг The New York Times нашрига берган интервьюси сабаб бўлди.

- Роналдунинг биргина мақсади бор, у ҳам бўлса Мессидан кўпроқ “Олтин тўп”ни қўлга киритишдир. Мен буни аниқ биламан, чунки унинг ўзи менга шундай деган, - деб айтди Паскаль Ферре.

Бунга португалиялик футболчи ўз муносабатини кескин тарзда билдирди.

- Паскаль Ферре ёлғон гапирди, у менинг номимдан фойдаланиб, ўзининг ва нашрининг обрўсини кўтармоқчи бўлди. Шундай юқори даражали совринни бош таъсисчиси бунақа ёлғонларни ишлатмаслиги керак. У бугун ҳам менинг маросимда йўқлигимни карантинни ўтказишга мажбурлигим билан изоҳлаб, ҳаммани алдади, - деди Криштиану Роналду.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
03/12/2021 03:52
Бошингдан қолсин ОТ ёлғончилар...
Аблаҳлар... Роналду ОТ ҳам энг зўри. Буни ҳамма билади.
&
Бухорий Шариф
03/12/2021 03:54
Роналду ОТ сиз ҳам энг зўри. Буни ҳамма билади. Тан олайлик шу ёшида ҳам тўҳтамайди. Олға СR7...

Минбар

Барча блоглар