Роналдуни ҳурмат қилмай қўйишди

“Манчестер Юнайтед” ва “Ювентус”да ўйнаган Патрис Эвра Криштиану Роналдунинг шу йил ёзда Турин суперклубини тарк этганининг сабабларини ошкор қилди.

- Роналду ўзига нисбатан ҳурмат билан муносабат қилишларини истайди. “Ювентус”да ҳар бир муаммога уни сабабчи қилишди. Криштиану меҳрга ташна инсон. Италияда уни кўп танқид қилишгани ва одамларнинг икки юзламачилигини ҳазм қила олмади.

Иккинчи сабаб, бош мураббий Массимилиано Аллегрининг матбуот анжуманида Роналду ҳамма учрашувда ҳам ўйнамайди, дегани бўлди. Роналду даражасидаги футболчилар борасида бунақа гапларни омма учун айтиб бўлмайди. Шу боис Роналду ўзи ёқтирган клуб – “Манчестер Юнайтед”га ўтиб кетди, - деди Патрис Эвра.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 2018 йилда “Реал”дан “Ювентус”га ўтган эди. Туринликлар сафида 100 дан зиёд тўп киритган ҳужумчи шартномаси якунланишига бир мавсум қолганида “Манчестер Юнайтед”га ўтишни маъқул топди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар