Роналдунинг сўнгги дақиқаларда киритган голлари Португалияга ғалаба келтирди (видео)

Европада ЖЧ-2022 саралашининг “A” гуруҳ 4-турида Португалия ўз майдонида Ирландияни қабул қилди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳс 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни Португалияга ғалаба келтирган иккала голга ҳам Криштиану Роналду (89', 90+6') муаллифлик қилди. Ирландиянинг жавоб голини эса Жон Иган (45') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)