Рўзиқул Бердиев финалдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?

"ОФК Кубоги-2021" финал ўйинидан сўнг, матбуот анжумани ўтказилди. Унда “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва қуйидагича фикрларни билдириб ўтди. 

- Рақибни ғалаба билан табриклаймиз. Рақиб бугун ҳақли ғалабага эришди. Биринчи тезкор гол ва иккинчи ўтказиб юборилган гол якунда ўйин тақдирини ҳал қилди. Иккинчи голда жиддий хатога йўл қўйдик. Футболчилар бугун иссиқ ҳавода бироз чарчаб қолишди. Қолаверса, рақиб жамоанинг мухлислари ҳам жуда яхши қўллаб-қувватлаб туришди. Бу ҳам уларнинг ғалабасида муҳим омиллардан бири бўлди. Иккинчи голга қадар биз ҳужумлар ташкил қилаётган эдик. Лекин голдан кейин ҳужум қилишни тўхтатдик. 

Бизнинг жамоамиз анча ёш, йигитларнинг бу каби катта финалларда ўйнаш тажрибалари йўқ. Бугун биз ўйин боришини назорат қилишга уриндик, лекин якунда ҳисобда мағлуб бўлдик. 

Йигитларга кўрсатган ўйинлари учун миннатдорлик билдираман, - деди мутахассис.

Ўз ПФЛ матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
06/11/2021 23:17
Рузикул укажоним Сиз бошчилигингиздаги жамоага кейинда омад тилаб сизга алохида Ватан туйгуси ва шаъни учун килган мехнатларингиз учун мухлис тарикасида рахмат айтаман кейинги омадлар сизларни тарк этмасин мардлик сизни тарк эмасин олга.............
Фарход Махкам
06/11/2021 13:55
Бу фожеа эмас шу жойга етиб келганлар танкид килиинмайдилар
Ulja Tojiev
06/11/2021 06:50
хеч киси йук

Минбар

Барча блоглар