Рунининг жамоаси

Уэйн Руни бошқарувидаги "Дерби Каунти" клубдан очко олиб ташланишини тасдиқлади.

Унга кўра, Чемпионшип мусобақа жадвалида “Дерби Каунти” ҳисобидан 12 очко олиб ташланади. Шу тариқа улар ҳисобида -2 очко хосил бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Дерби Каунти" клубга харидор топишнинг иложи бўлмагани учун ташқи бошқарувни жорий этиш истагини билдирганди. Коронавирус пандемияси туфайли клуб даромади 20 миллион фунтга камайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)