Шота Арвеладзе Англия клубини бошқариши мумкин

"Пахтакор" собиқ бош мураббийи Шота Арвелазде фаолиятини Чемпионшипда давом эттириши мумкин.

Туркиялик тадбиркор Ажун Илижали "Халл Сити"ни харид қилишга яқин турибди. Тадбиркор Аллам оиласи билан музокаралар ўтказмоқда.  

"Medyaradar" нашрининг хабарига кўра, агар томонлар келишувга эришса, Ажун Шотани Грант Макканнинг ўрнига олиб келмоқчи эканлиги айтилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 48 ёшли мутахассис "Пахтакор"дан истъефога чиққач, ишсиз ҳисобланади. "Халл Сити" айни дамда Чемпионшипда 17-турдан сўнг 12 очко билан 22-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар