“Сити” иккита супертрансферни амалга оширади

“Манчестер Сити” раҳбарияти Европа чемпионатидан сўнг Англия терма жамоасининг икки футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумотларга қараганда, “шаҳарликлар” “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн ва “Астон Вилла” етакчиси Жек Грилишнинг ҳар бирига 100 миллион фунтдан сарфлашга тайёр. Хосеп Гвардиола келаси мавсумда ушбу икки футболчи жамоани ўз ортидан эргаштиришга ишонаётгани учун раҳбариятдан уларни олиб келишни талаб қилмоқда.

Агар бу икки трансфердан биттаси амалга ошса ҳам, “Манчестер Сити” Англия премьер-лигасининг трансфер рекордини янгилайди. Ҳозирча, Англияда тўп сураётган энг қимматбаҳо футболчи "Манчестер Юнайтед” вакили Поль Погбадир. “Юнайтед” франциялик ярим ғимоячи учун 90 миллион фунт сарфлаган.

Қизиғи шундаки, Кейн ва Грилишга катта сумма тикилаётганига қарамай, “Тоттенхэм” ҳам, “Астон Вилла” ҳам ўз етакчисини сотмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!