SPORTS.uz Белград-2021. Лазизбек Муллажонов англиялик боксчини мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Унинг рақиби маълум

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

Бир неча дақиқадан сўнг Лазизбек Муллажонов (+92 кг) нимчорак финалда англиялик Орие Делисиосга тўқнаш келади. Жанг Тошкент вақти билан тахминан 20:05дан кейин бошланади (А рингда).

Боксчилар рингга чиқиб келмоқда. Ҳамюртимиз кўк формада ҳаракат қилади, унинг рақиби эса қизил либосда жанг ўтказади.

Биринчи раунд бошланди.

Дастлабки дақиқаларда вакилимиз чап қўлда икки бор зарба берди ва ўзи ҳам мосуво қолмади.

Лазизбекнинг чап қўлда кучли зарбаси борлигини кўпчилик яхши билади. Шунинг учун у бу устунликдан фойдаланишга уринмоқда. Иккилик зарбалар бермоқда Муллажонов. Бироқ рақиби ҳам қарши зарбалар билан кутиб оляпти. Биринчи раунд бизнинг фойдамизга 5:0.

Биринчи раунд якунланди.

Иккинчи раунд бошланди.

Илк раундда катта устунликка эришган Лазизбек рақибини кутмоқда. Ортиқча ҳаракат оғир вазндаги боксчиларга қимматга тушиши мумкин.

Лазизбек Муллажонов кетма-кет зарбалар билан рақибни қийин аҳволга солишга уриняпти. Вакилимизнинг зарбалари аниқ чиқмоқда. Раунднинг охирида ҳамюртимиз аниқ зарба берди ва ўзи ҳам шундай зарба қабул қилиб олди. Иккинчи раунд ҳам бизнинг фойдамизга 4:1.

Иккинчи раунд якунланди.

Учинчи раунд бошланди.

Боксчимиз аниқ ҳаракатларни давом эттирмоқда. Очиқ жангга айланиб кетди. Кетма-кет зарбалар йўлланмоқда икки боксчи томонидан ҳам.

Жанг якунланди. Ҳакамларнинг қарорига кўра Лазизбек Муллажонов ғалаба қозонди 5:0 ва у чорак финалга йўл олди.

Энди ҳамюртимиз 2 ноябрь куни чорак финалда арманистонлик Чалоян Давитга тўқнаш келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
31/10/2021 20:34
Маладес Омадингни берсин Лазиз олғаааа боссссс....

Минбар

Барча блоглар