Сульшер бу футболчини олса, бошқасини “Рома”га қўйиб юборади

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер таркибни кучайтириш мақсадида “Лейпциг”нинг франциялик ҳимоячиси Норди Мукиеле трансферини амалга оширмоқчи.

Маълумотларга қараганда, манчестерликлар Нукиелени жамоанинг тажрибали ҳимоячиси Аарон Ван-Биссакга рақобатчи сифатида олиб келади. Агар бу трансфер амалга ошса, “Манчестер Юнайтед” асосий таркибга киришга қийналаётган Диогу Далотни қўйиб юборади.

Португалиялик ҳимоячи ўтган мавсумда ижара асосида “Милан” шарафини ҳимоя қилган. Миланликлар ҳамон унга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, Диегу Далот билан “Манчестер Юнайтед”да бирга ишлаган ЖозеМоуриньо ҳам собиқ шогирдини “Рома”га олиб келиш ниятида.

23 ёшли Мукиеле жорий мавсумда Бундеслигада еттита учрашувда қатнашиб, ҳимояда мустаҳкам ўйнашдан ташқари ўз ҳисобига биттадан гол ва ассист ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)