Сульшер ҳар иккита ўйинда битта гол урадиган ҳужумчи топди

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари “Аталанта” ёшлар жамоаси сардори Алессандро Кортиновис трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга қараганда, “Аталанта” ёшлар жамоасининг асосий юлдузи ҳали биринчи жамоага жалб қилинмаган бўлса-да, келажаги порлоқ ўйинчи сифатида тан олинмоқда. Ярим ҳимояда тўп тепадиган Алессандро ўтган мавсумда примаверада жами 24 та учрашув ўтказиб, 12 та гол уришга эришди.

Таъкидлаш жоизки, “Аталанта” ва “Манчестер Юнайтед” ўзаро дўстона алоқага эга. Ўтган йили манчестерликлар Амад Диалло учун “Аталанта” тарихидаги энг катта сумма – 35 миллион фунтни тўлаб берган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)