Супергол урган легионеримиз нималар деди?

Беларусь чемпионатининг 3-турида БАТЭдаги легионеримиз Шаҳбоз Умаров чемпион жамоа – “Шахтёр-Солигорск” дарвозасига супергол киритиб, жамоасига қимматли уч очкони келтирди. Ушбу ғалабадан сўнг, БАТЭ футболчилари мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди.

179956_680

БАТЭ клуби матбуот хизмати учрашувдан кейин ўйин қаҳрамони бўлган Шаҳбоз Умаровдан интерью олди.

Ўзбекистонлик мухлислар эътиборига ушбу интервьюнинг таржимасини ҳавола этамиз.

- Ҳиссиётларимизнинг чеки йўқ. Биз асосий рақобатчимизни қувяпмиз ва бу уч очко жамоа учун жуда керак эди. Натижада ғалаба қозондик ва ҳамманинг кайфияти аъло даражада.

- Ноқулай об-ҳаво шароитида ўйнаш оғирлик қилмадими?

- Нега энди? Ҳақиқий футбол ҳавоси. Англияники! Ҳа, агар беҳазил айтадиган бўлсам, майдоннинг айрим жойлари кўлмак бўлиб, тўп тўхтаб қолди. Умуман олганда эса, ҳаммаси жойида. Мен шунақа оҳ-ҳавони яхши кўраман. Ёмғир ёғаётганда чарчамайсан.

- Ўз голингни таърифлаб бер. Аслида бу зарба эмас, тўп узатиш эдими?

- Ҳа. Кучли ва дарвоза томон йўлланган тўп эди. Кимдир унга тегиниб, гол уришини мўлжаллагандим. Натижада тўп ҳеч кимга тегмай, тўғри дарвозага кириб кетди.

03.04.2021_bate_gomel_55

- Кийим алмаштириш хонасида шерикларинг сенга нима дейишди?

- Нега фақат менга гапиришлари керак? Ҳамманинг қувончи чексиз эди. Сўнгги дақиқалардаги ғалаба – доимо ўзгача ҳиссиётлар беради. Ҳозир уйга қайтиб, бироз ҳордиқ чиқариб, яна машғулотларга шўнғиймиз. Олдинда “Рух”га қарши яна бир жуда муҳим учрашув бор.

- БАТЭ пешқадамга айланди. Лекин “Шахтёр-Солигорск” захирасида яна учта ўйин бор.

- Биз ўзимизга ишонамиз. Чемпионлик пойгаси давом этади. Биз бу пойгада бошқаларга қараб ўтирмаймиз. Биринчи навбатда, олдимиздаги ўзимизнинг вазифаларимизни бажаришимиз керак. Бирорта учрашувни бой бермаслигимиз шарт. У ёғини кейин кўрамиз. Ҳаммаси ўз қўлимизда эканига ишончим комил!

01F05495-942C-41FC-A6BB-06638854D63A-820x420

Шаҳбоз Умаров ўтган мавсумда “Энергетик-БГУ” таркибида БАТЭ дарвозасига узоқ масофадан супергол урганидан кейин Беларуснинг энг қудратли жамоаси ҳисобланган ушбу клуб уни трансфер қилди. Ўтган йили “Энергетик-БГУ” борисовликларни ҳар икки даврада енгган ягона клуб бўлди. Биринчи учрашувда Жасур Яхшибоев ғалабани таъминлаган бўлса, Борисовдаги баҳсда Шаҳбоз Умаров ўйин қаҳрамони бўлганди.

Янги мавсумни нги жамоа сафида бошлаган легионеримиз бу ерда ҳам ўзини кўрсата олди. Дастлабки турлардан гол ва голли паслар муаллифи бўлди ва жамоа етакчисига айланди. Шаҳбоз Умаров БАТЭ таркибида 22 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига олтита гол урди ва жамоадошларини етти маротаба голли узатма билан таъминлади.

Шаҳбоз Умаров етакчилигидаги БАТЭ олий лиганинг навбатдаги учрашувини 25 сентябрь куни сафарда “Рух” футболчиларига қарши ўтказади. “Рух” жорий мавсумда “Шахтёр-Солигорск” мағлуб эта олган биринчи жамоа ҳисобланади.

Легионеримизнинг “кулгили голи" асосий рақибни тиз чўкдирди

Европа томонлардаги легионеримизнинг голи муҳим ғалаба келтирди

Чемпионлар лигасида зафар қучган Яхшибоев жамоаси ҳақида антиқа маълумот

Яхшибоевни УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида дебют кутмоқда! У турнирнинг энг заиф жамоасини “Шахтёр”, “Реал” ва “Интер”дан қутқара оладими?

Шомуродовга муносиб баҳони Рим халқи берди ва Элдор ўз фикрини билдирди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
solijon bobokulov
19/09/2021 11:22
Katanets, haydarov¡¡!!!!!!!!!!!!!