Легионеримизнинг “кулгили голи" асосий рақибни тиз чўкдирди

Беларусь чемпионатининг олий лигасининг 23-турида ушбу мамлакатнинг энг кучли икки клуби – БАТЭ  ва “Шахтёр-Солигорск” ўзаро тўқнаш келди.

Ўтган мавсумда Жасур Яхшибоев ёрдамида узоқ танаффусдан кейин Беларусь чемпионлигини қўлган киритган солигорскликлар янги чемпионатда унвонини муносиб ҳимоя қилмоқда. “Шахтёр-Солигорск” бу йил лигада 20-тургача мағлубият нималигини билмай келди. Бироқ, сўнгги пайтда чемпион жамоа ҳам чарчаб қолди чоғи, очко йўқота бошлади.

Тўғриси, мавсум бошида ўзбекистонлик мухлислар “Шахтёр-Солигорск” жамоасига ҳам мухлислик қилаётган эди. Чунки улар жамоани тарк этган Жасур Яхшибоев ўрнига яна бир истеъдодли футболчимиз Шаҳзод Убайдуллаевни таклиф қилди. “Металлург”дан тўғри Беларусга йўл олган ҳамюртимиз мавсум олди ўйинларида кўп гол уриб, жамоанинг асосий ҳужумчиси мақомига кўтарилди. Бироқ, чемпионат бошланиши билан мураббийлар штаби уни захирага михлади. 

shakhzod-ubaydullaev-shakhter-soligorsk-1616790387-59598

Солигорск жамоасида уч марта майдонга тушганидан кейин ўйин амалиётисиз қолиб келган Убайдуллаев чемпионатнинг иккинчи ярмини ўзбек футболчилари учун қадрдон бўлиб қолган “Энергетик-БГУ”да ўтказмоқда.

Биз бу гал БАТЭ чемпион бўлишини кутяпмиз. Чунки борисовликларнинг етакчисига айланган Шаҳбоз Умаров ҳудди дўсти Жасур Яхшибоев каби чемпионлик унвонига муносиб.

Олий лиганинг марказий учрашувида легионеримиз буни яна бир карра исботлади. БАТЭ ва “Шахтёр-Солигорск” тўқнашуви кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Мусобақа жадвалида солигорскликларни таъқиб қилаётган мезбонларни бу баҳсда фақат ғалаба қониқтирар эди. Шу боис БАТЭ футболчилари сўнгги дақиқагача ҳужумга зўр берди.

Мезбонларга уч очко келтирган голни Шаҳбоз Умаров киритди. Гол ажойиб чиқди. Ўйин якунланиши арафасида легионеримиз чап қанотдан тўпни узоқ устун томон узатди. Бошқача траэктория ҳосил қилган тўп дарвозабон Александр Гутор олдида ерга урилиб, дарвозага кириб кетди. Меҳмонлар посбони ўзбек футболчиси зарбаси олдида ожиз қолди.

03.04.2021_bate_gomel_55

Шу тариқа, БАТЭ биринчи даврадаги мағлубият аламини олди. Солигорскдаги учрашувда “кончилар” кичик ҳисобда ғолиб чиққанди. БАТЭ очколари сонини 51 тага етказиб, мавсумда илк бор биринчи ўринга кўтарилди. Бироқ, хурсандчиликка ҳали эрта. Ҳозиргача 50 очко жамғарган “Шахтёр-Солигорск” захирасида яна учта ўйин бор.

Чемпионлик курашида борисовликлар қолган саккизта учрашувни ўз фойдасига ҳал қилиб, солигорскликларнинг камида уч марта мағлуб бўлишини кутиши керак. Ўтган мавсумда эса, “Шахтёр-Солигорск” борисовликларни қувиб, сўнгги турнинг охирги сонияларида улардан чемпионликни тортиб олганди.

БАТЭда чемпионлик умидини сақлаб қолган Шаҳбоз Умаровнинг мавсумдаги голлари сони олтитага етди. Бундан ташқари, ҳамюртимиз жамоадошларига еттита голли пас оширган.

179956_680

Борисовликлар навбатдаги учрашувни 25 сентябрь куни “Рух” жамоасига қарши сафарда ўтказади. “Шахтёр-Солигорск” эса унгача 22 сентябрь куни  17-турнинг қолдирилган ўйинида бизга яхши таниш бўлган “Энергетик-БГУ”ни қабул қилади.

Чемпионлар лигасида зафар қучган Яхшибоев жамоаси ҳақида антиқа маълумот

Яхшибоевни УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида дебют кутмоқда! У турнирнинг энг заиф жамоасини “Шахтёр”, “Реал” ва “Интер”дан қутқара оладими?

Шомуродовга муносиб баҳони Рим халқи берди ва Элдор ўз фикрини билдирди!

Европа томонлардаги легионеримизнинг голи муҳим ғалаба келтирди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!