Тезкор! Аргентина юлдузи жароҳат олди

"Ювентус" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибала "ЖЧ-2022" саралашидан ўрин олган Уругвайга қарши учрашувда жароҳат олди. 

У 2019 йилнинг ноябрь ойидан бери илк марта терма жамоанинг асосий таркибига кирди ва танаффусда алмаштирилди. Паулонинг болдир мушагида шикастланиш аниқланди. Аргентиналик футболчининг тикланиш вақти борасида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. 

Маълумот ўрнида, 27 ёшли ҳужумчи Турин клуби сафида бу мавсум умумий 11 та учрашувда иштирок этиб, 6 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 


Месси бошчилигидаги Аргентина рекордлар арафасида

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!