Англиялик машҳур мутахассис Харри Реднапп Россия терма жамоасини бошқаришга тайёр экани, аммо уларга мураббийни алмаштириш ёрдам беролмаслигини айтди.

“Россиялик мухлислар Черчесовнинг истеъфосини талаб қилишмоқда? Агар бирор нарса бўлса, мен тайёрман! Хоҳласангиз эртага Москвага чипта сотиб оламан, менга қўнғироқ қилинг. Жиддий гапирадиган бўлсам, мураббийни истеъфога чиқариш сизларга ёрдам бермайди. Ҳеч бир мураббий кучли футболчиларсиз муваффақиятга эриша олмайди. Бу имконсиз. Мураббийлар сеҳргар эмас, улар мўъжиза яратолмайдилар. Агар ўйинчилар керакли даражага етишмаса, мураббийлар буни тузата олмайди. Сизлар кучли футболчилар ҳақида ўйлашингиз керак”, - деди Реднапп.

74 ёшли Реднапп мураббийлик фаолияти давомида "Борнмут", "Вест Хэм", "Портсмут", "Саутгемптон", "Тоттенхэм", "Куинз Парк Рейнжерс" ва "Бирмингем" клублари ҳамда Иордания терма жамоасини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси “Евро-2020” баҳсларида гуруҳ босқичида қолиб кетди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар