Трансфер нархи кўтарилган легионеримиз энг қиммат футболчилар рамзий терма жамоасига кирди (Фото)

Бир неча кун олдин трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали Қозоғистон премьер-лигаси футболчиларининг янгиланган трансфер нархларини эълон қилганди.

Қозоғистон чемпионатида тўп тепган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеевнинг трансфер суммаси 200 минг еврога кўтарилиб, бугунги кунда 1,7 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Бу Сергеев фаолиятидаги энг юқори кўрсаткич эмас. “Пахтакор” футбол клуби тарбияланувчисининг трансфер суммаси 2016 йилда 2 миллион еврога кўтарилган эди.

Энди эса "Тобол" клуби сафида ажойиб ўйинлар ўтказган ҳамюртимиз Transfermarkt портали томонидан Қозоғистон чемпионатининг энг қиммат футболчиларидан тузилган рамзий терма жамоасига киритилди.

photo_2021-12-06_08-28-35

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×