Тухель: Фикримни ўзгартирмайман

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель ҳали коронавирусга қарши эмланмаган футболчилар ҳақида фикр билдирди.

"Мен эмланмаган одамларни қўлим билан кўрсатмоқчи эмасман. Бу қилиш керак бўлган танлов. Мени ўз фикрим бўлиши мумкин, лекин футболчининг ҳам шахсий фикри бор.

Биз одамларни эмлашга мажбурлай олмаймиз ва мен бу борадаги фикримни ўзгартирмайман.

Мен эмланганман. Мен ўзим учун қарор қилдим, ҳаммаси шу. Мен бунга изоҳ беришим керак эмас, мен мутахассис эмасман”, - деди германиялик мураббий.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×