Тухель туфайли “Челси” келажаги порлоқ футболчисини йўқотди

Британиянинг машҳур The Athletic нашўри “Челси” келажаги, деб эътироф этилган Тино Ливраментонинг клубдан кетиб қолиши сабабларини ошкор қилди. Истеъдодли футболчи тўлиқ трансфер ҳуқуқи билан “Саутгемптон”га ўтиб кетди.

Маълум бўлишича, “Челси” мутасаддилари, ҳатто бош мураббий Томас Тухелнинг ўзи ҳам футболчи клубда қолишини истаган. Раҳбарият вакилларидан ташқари, германиялик мутахассис ҳам шахсан Ливраменто билан музокара ўтказган экан.

Ёш футболчи жамоада қолиш учун Томас Тухелдан бир мавсумда ўнта учрашувда майдонга туширишини кафолатлашни сўраган. Бироқ, ўзига хос қайсар характерга эга  бош  мураббий бунга кўнмаган. Айнан мана шу сабаб туфайли клуб ўз келажаги учун тарбиялаган ўйинчи рақиб жамоага ўтиб кетди.

Тино Ливраменто ёш ва тажрибаси етишмаслиги туфайли Рис Жеймс ва Сезар Аспиликуэта билан асосий таркибга кириш учун рақобатга кучи етмаслигини билгани учун ҳам оз бўлса-да, ўйин вақти ажратилишини сўрагани айтилмоқда.

19 ёшли ҳимоячи “Саутгемптон”да асосий таркибда мунтазам майдонга тушмоқда ва “Челси”га қайтмоқчи эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар