Улар

Янги мавсумни Про-лигада ўтказадиган "Андижон" тайёргарликни Хонабодда давом эттирмоқда. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, таркибга ўтган мавсум жамоа сафида ўйнаган айрим етакчи футболчилар қайтган. Дарвозабон Элдор Адҳамов ва тажрибали Азамат Исроилов шулар жумласидандир.

"Элдор Адҳамов мард йигит экан, гапининг устидан чиқди. «Андижон»да қолмоқчи эканлигини анчадан буён таъкидлаб келаётганди. Олдида бир қатор Суперлига вакилларидан таклифлар борлигига қарамай, лафзида турди. Оилавий шароити туфайли ҳозирча кела олмаслигини айтаётганди. Шунга, ишончсизлик ортиб, ишқибозлар томонидан турли фикрлар билдирилиши дарвозабонга қаттиқ ботган кўринади.

Бугун Хонободга етиб келиб, янги шартномага имзо чекиб, вақт алламаҳал эканлигига қарамай, ортига қайтди. Шу тариқа клубдагилар ва маҳаллий ишқибозларнинг кўнглини ҳотиржам қилганлиги рост. Тошкентдаги айрим шахсий кўринишдаги муаммоларини ҳал қилиб олгач, жамоанинг йиғинларига қўшиладиган бўлди. Шунингдек,тажрибали универсал ўйинчи Азамат Исроиловнинг яна сафимизга қайтганлигини алоҳида эътироф этмоқчимиз. Бир ой илгари уни жамоани тарк этганлар қаторидаги рўйхатга киритгандик. Вазият ижобий тарафга ўзгариб, бош мураббий билан гаплашиб олганларидан сўнг яна бир мавсум клуб шарафини ҳимоя қиладиган бўлди, - дейилади клуб матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мехриддин Абдурахмонов
15/01/2022 07:27
Зур.

Минбар

Барча блоглар
×