Хави "Барса"нинг собиқ юлдузини қайтармоқчи

"Барселона" бош мураббийига айланган Хави жамоанинг эски футболчиларини қайтармоқчи.

Маълумотларга қараганда, испаниялик мутахассис "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантарани Каталонияга олиб келмоқчи. У раҳбариятга бу борада мурожаат билан чиққан.

Алькантара "Ла Масия" тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчилик фаолиятини "кўк-анорранглилар" либосида бошлаган испан хавбеки 2013 йилда "Бавария"га йўл олган. Ўтган йилда эса, у "Ливерпуль" таркибига келиб қўшилган эди.

30 ёшли футболчи жорий мавсум мерсисайдликлар сафида 7 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

"Барса"нинг яна бир собиқ юлдузи ортга қайтишга яқин турибди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!